Смотреть в Telegram
Астронавт ва қизилтанлилар. 1969-йил Нил Армстронг ва Бузз Алдрин ойга учишидан олдин Американинг ғарбидаги чексиз чўлларнинг бирида тайёргарлик кўришади. Ўша жойларда қизилтанлилар жамияти ҳали ҳам яшаётган бўлган. Қизилтанлилар жамияти уларни ўз уйида меҳмон қилади. Бир куни ўқув машғулотлари давомида астронавтлар қария бир қизилтанли билан учрашади. Қария улардан бу ерда нима қилаётганларини сўрайди. Астронавтлар яқин орада Ойга йўл олишадиган тадқиқот сафарига тайёргарлик кўраётганларини айтишади. Қария буни эшитиб, бироз жим бўлиб қолади, кейин эса астронавтлардан бир яхшилик қилишларини сўрайди. Астронавтлар: “Нима қилишимизни хоҳлайсиз?” — деб сўрайдилар. Қария: “Қабиламиздаги одамлар Ойда муқаддас руҳларнинг яшашига ишонишади. Улар учун муҳим бир хабар қолдиришингизни истардим.” Астронавтлар: “Хабар нима?” — деб сўрайдилар. Қария ўз тилида нимадир деб гапиради, сўнгра астронавтларга уни ёдлаб олишлари учун такрорлашларини сўрайди. Астронавтлар: “Бу нима дегани?” — деб сўрайдилар. Қария: “Бунинг маъносини сизга айтиб беролмайман. Фақат бизнинг қабиламиз ва Ой руҳлари билан боғланиши мумкин бўлган сир бу,” — дейди. Базага қайтиб келишгач, астронавтлар узоқ изланишлардан сўнг маҳаллий тилни биладиган бир кишини топишади ва ундан хабарни таржима қилиб беришини сўрашади. Ёдлаб олган сўзларини айтиб беришгач, таржимон қаҳқаҳ отиб кулишни бошлайди. Ниҳоят, сокинлашгач, таржимон астрономларга диққат билан ёдлаб олган сўзлари маъносини айтади: “Бу одамларнинг сизга айтган ҳеч нарсасига ишонманг. Улар ерларингизни ўғирлаш учун келишган.” —— @bektoshkhatamov
Telegram Center
Telegram Center
Канал