Сиз катта бўлганингизда, дунёда бир шарт билангина қандайдир яшаш мумкинлигини тушунасиз: инсоннинг эгоизми — унинг табиий хислати эканлигини англаш зарур. Сиз бошқалардан фидойилик талаб қиласиз, аммо бу жуда адолатсиз талаб эмасми? Сиз улар ўз хоҳишларидан воз кечиб, сизнинг хоҳишларингизни қондиришини истаяпсиз. Нима учун улар бунга мажбур? Ҳар бир инсон фақат ўзи учун яшашини англаганингизда, яқинларингизга нисбатан кўпроқ мулойим бўласиз. Улар умидларингизни оқламайди ва сиз уларга нисбатан янада меҳрибонроқ муносабатда бўласиз. Инсонлар ҳаётда фақат бир нарсага интилишади — лаззатланишга.
Сомерсет Моэм
“Инсон эҳтирослари бадали”