Смотреть в Telegram
Ошхонада куйманаётган онасини кўрди. — Ойи, анови чорпаяда ўтирган киши ким? – деди эшикдан кирар кирмас. Онаси қизини кўриб шошиб қолди. Шунда Меҳри онасининг ёш тўла кўзларини кўрди. — У нотаниш киши эмас… сенинг отанг… Меҳри отаси борлигини билар, аммо ҳеч қачон онасидан «Отам қаерда?» деб сўрамаганди. Онаси опалари билан уни қийналиб ўлғайтираётганини билар, бир дардига ўн дард қўшишни истамасди. Қўни қўшнилардан отасининг бошқа оиласи борлигини ҳам эшитганди. Кечқурун бир дастурхон атрофида йиғилишди. Аммо гап гапга қовушмас, орага ноўнғай сукунат чўкарди. Бирдан Мансур ҳамма иродасини йиғиб гап бошлади: — Ўғил, ўғил, деб сени қон қақшатдим, Матлу. Худо ҳам мени ўша ўғил билан қон қақшатди. Бу ҳовлининг янги аъзосига айланган куёв қайнотасининг гапларидан хижолат чекар, ўрнидан туриб кетишга эса истиҳола йўл бермасди. Меҳри энди отасидан кўзини узмас, юз ифодасидан унинг ҳисларини билиш қийин эди. Матлуба ерга қараганча, қимир этмай ўтирарди. — Ўғилли бўлдим. Ўниб ўсди, ўлғайди. Бироз саёқлиги бор эди, унча эътибор қилмадим, ўғил бола, деб оқладим. Адашган эканман, бир кун келиб қўл кўтарди, сўнгра эса калтаклашни одат қилиб олди. Аввалига «Нега бундай бўлди?» деб кўп кўйиндим. Кейин сен ақлимга келдинг, Матлу! Сени қон қақшатганларимни эсладим, қизларимни эсладим. Кеч бўлса да, эсладим… Меҳри опа бизнинг мактабда ишларди. Онаси Матлуба ая анча йил аввал оламдан ўтган, Мансур ота эса соқоллари оппоқ нуроний ва файзли бобо бўлиб қолганди. У кишини мактабдан қайтишимда кузатишни яхши кўрардим. Ҳали қўлида токқайчи, ҳали кетмон билан ишдан бўшамайдиган бу кишининг бирор марта гапирганини эслай олмайман. Ҳар доим боши эгик, кўзлари ерга қараб турарди. Мансур бобонинг сокин чеҳрасига қараганим сари ҳеч қачон жаҳли чиқмаса керак, деган фикрга келардим. У кишининг ҳаётини ҳикоя қилиб беришганда яхшилик ҳақидаги хаёлларим чилпарчин бўлганини ҳис қилганман. Аммо беайб Парвардигор, дейдилар. Кавсар АСҲОБОВА. https://t.center/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств