«УНУТИЛГАН АФСОНАЛАР»га таклифнома келди!
Рассом оға
ЭЛНУР ЭГАМОВ ва адабиётшунос
ДИЛБАР ҲАЙДАРОВА нинг ижод йўлидаги ҳамкорлигини кўриб, эртанги кунга ишонч пайдо бўляпти.
Насиб бўлса, муҳташам кўргазмани елкама-елка туриб ўтказамиз.
Сиз ҳам келинг, афсус қилмайсиз. Руҳингиз тўйинади!
ЮРАГИМДА ОНАМДАН ЎЗГА
Аёл зоти бўлмаган пайтлар.
Ерга расм чизишдан ўзга
Машғулотим бўлмаган пайтлар.
Шу беминнат тупроқдан ўзга
Маҳсулотим бўлмаган пайтлар,
Мактабга ҳам бормаган пайтлар
Хат-саводим чиқмаган пайтлар,
Йиғлаб бордим онам қошига:
– Улар, – дедим. – Бунча бераҳм?
Оёқлари остида қолди,
Куни бўйи чизгандим расм...
Муштипарим, қанд, новвот бериб,
Кўнглимдаги ғашни аритди.
– Болам, – деди. – Мени ҳам шундай
Жавоби йўқ савол қаритди...
Telegram |
Facebook |
Instagram|
YouTube