Смотреть в Telegram
Forwarded from Immunitet Ads
Янги йил арафаси эди. Ўрикзор бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди. Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2-миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди. — Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, дедим. Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2-миллионни унга бердим. У ҳам хурсанд, молларини олиб чиқиб савдога тушди. Орадан 2-3-кун ўтиб, у киши бозорга келмай қўйди, биринчи куни эътибор бермадим, эртаси куни ҳам, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, учинчи куни гувоҳ бўлган дўкондорга: — Ака, вақтингиз бўлса уйларига ўтиб келайлик, деб илтимос қилдим. У кишининг юраги ёмонлигини, ёлғиз яшашини билардим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдик. Эшик очиқ, лекин ичкаридан занжир илинган, уйда одам борлиги билиниб турарди. Ҳалиги гувоҳ акамиз билан ташқарига чиқиб, маҳалла раисини, посбонни, участка нозирини чақириб келдик. Эшикнинг зулфини бузиб, ичкарига кирсак, ака ҳушсиз ётар, нафас олмасди... Давомини ўқиш..👈
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств