Смотреть в Telegram
Jufti Halolim
❤️
Севги Лаблардаги болдан тотмоқ севги эмас, Эртаю кеч ўйлаб ётмоқ севги эмас. Арзимаган араз учун нафратланиб, Юракларни юлиб отмоқ севги эмас. Ҳаяжондан осмонларда учмоқ севги, Ёринг учун азобларни қучмоқ севги, Кўзларингга кулиб боққан, кўзлар учун. Ҳою, ҳавас дунёлардан кечмоқ севги. Сен бахтлисан, ҳаётингга келса севги, Ҳеч ўксима юрагингни тилса севги. Тарк этмасин юракларни ширин азоб. Яшолмайсан юрагингда ўлса севги. Муҳаббатни нафратга ҳеч бериб қўйма, Ўкинч билан армон тошин териб қўйма. Муҳаббатнинг мевасини истасанг гар, Ишқ деб яша, асло ортга юриб қўйма. Ошиқ бўлсанг сенга ошно бўлар севги, Ҳаётингга бахту, қувонч тилар севги, Бир инсонни севсанг мангу яшайди ишқ, Хиёнатда юрагингда ўлар севги.
✍
Исломбек Муродиллаев
❤️
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
☘
@JUFTI_HALOLIM
☘
Каналига уланиш учун линкни босинг
👇
https://t.center/+MqmAhxB6XuZmY2Iy
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить