#Бисмиллах
#Аламзада 1
Муаллиф :Дилафруз Тожимуҳаммедова
_---Ойжон илтимос урманг. Жон ойижон урманг.
---Нима сенлар фақат менга керакмисанлар. Туғдириб қўйган отангни сенлар билан иши ҳам йўқ. Деб болаларини аямай ҳипчин билан арзимаган нарсалар учун уришни одат қилиб олди Зилола.
Бечара болаларни чинқираб йиғлагани сари баттар урарди. Буларни тарафини оладиган опалари Кумушдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Бугун ҳам онаси укаларини ураётганини кўрган Кумуш икки укасини маҳкам бағрига босдида онасини ҳипчинига ўзини тутиб берди. Онаси бўлса ҳечнарсага қарамай Кўзларини чирт юмиб олганча қўлидаги ҳипчинни айлантираверди. Оҳри Кумуш ҳипчонни махкам ушладида онасига
---Ойи бўлдида энди нега бизни бунча қийнайсиз. Айбимиз нима сизни фарзандингиз бўлиб туғилганимизми. Олдинлари бундай эмасдингизку сизга нима бўляпти ўзи. Йиғлаб сўради Кумуш.
У пайтлари даданг биз билан яшарди.
☘️☘️☘️☘️☘️
7йил аввал.
Зилола эгизак фарзандига ҳомиладорлик пайтида негадур турмуш ўртоғи Аваз ўзгариб қола бошлади. Зилолани ўтирса ўпоқ турса сўпоқсан деб кўзини очирмай қўйди. Уйга ҳам кеч келадидига кейинчалик келмайдиган ҳам бўлиб қолганди. Шундан кейин Зилола эрини ортидан кузатишни бошлади. Кузатишлари бир ҳафта деганда ўз натижасини кўрсатди. Бир куни яна ҳар кунгидек эрини ортидан кузатиб йўлга тушди. Не кўз билан кўрсинки Аваз бегона билан эмас Зилолани энг яқин дугонаси сирдоши Мубина билан учрашиб юриши малум бўлди. Буларни бирга кўрган Зилола улар билан гаплашиб олиш учун уларни ёнига борди. Ҳомиладор бўлганлиги сабаб сал ҳаракат қилса ҳансираб қоладиган бўлиб қолганди. Қорнидади ҳомиласи иккита бўлганлиги сабаб қорни ҳам анча катта эди. Эри ва Мубинани ёнига келдида
---Ассалому алайкум ҳорманглар.
---Зилол сен буерда нима қиляпсан деди Аваз Кўзлари ҳинидан чиқиб кетадигандек Зилолага қараб.
----Нега сизни ўзгариб қолдингиз десам гап бу ёқда эканда аааа. Кинояли гапирди Зилола.
----Зилол сен бизни нотўғри тушундинг. Сенга ҳозир асабийлашиш мумкун эмас. Ҳозир ҳаммасини тушунтириб бераман сенга. Ой кунинг яқин илтимос асабийлашма.
----Аваз ака намунча бунга ялинмасангиз. Бор гапни айта қолинг ўзи жонимга тегди ҳар куни уйимга ўғридек кириб чиқиб кетишлариз суҳбатга қўшилди Мубина.