Хўжаобод туманида янги ГЭС барпо этилмоқдаРеспубликамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан электр энергияси таъминотидаги узлуксизликни йўлга қўйиш, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, бунинг учун гидроэнергетика соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Андижон вилоятининг ўзида 536 та ГЭС ва микро ГЭСлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда мавзуга доир истиқболли лойиҳалар устида ишланмоқда.
Жумладан, Хўжаобод туманидаги Ипакчи МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона канали бўйида “XJY POWER PTE ANDIJAN” МЧЖ томонидан қиймати 5 млн. АҚШ долларига тенг гидроэлектр станцияси қурилиши ишлари давом этяпти.
Хорижий инвесторлар иштирокидаги ушбу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, бир йилда 1,8 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу билан нафақат, аҳолининг, балки, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг ҳам электр таъминотига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади.
Facebook |
YouTube |
Web-site Instagram|
Telegram