#wishesForComingYear
Янги кириб келадиган 2025-йил барчамиз учун хайрли, баракали ва фаровон бўлишини тилайман.
Аллоҳим барчамизнинг тилакларимизни хайрли йўлда амалга оширсин, оғир кунларимизга енгиллик, қалбларимизга хотиржамлик ва омад бағишласин.
Шу йилда меҳр-оқибатимиз зиёда, ибодатларимиз мукаммал, орзу-умидларимиз ҳаётга татбиқ бўлсин.
Ҳар бир хонадон тинчлик, тотувлик ва файз билан тўлсин.
Барчангизга соғлиқ-саломатлик, дастурхонингизга тўкинлик ва ишларингизда муваффақият тилайман!