Смотреть в Telegram
Оилавий хиёнат учун жавобгарлик мавжудми? "Запал" лавҳаларда кўрамизми, эркак ва аёлни тутиб олган томонлар уларни ҳақоратлайди, ҳаттоки, уради ҳам. Яна камига милиция амақини чақиради. Хўш, милиция амақи нима қила олади? Ўзи умуман Ўзбекистонда оилавий хиёнат учун жавобгарлик мавжудми? Амалдаги қонунчилик бўйича оилавий хиёнат учун жавобгарлик мавжуд эмас. "Запал" билан қўлга тушганларни жазолаш учун милиция чақириш ҳам бефойда. Чунки унинг қўлидан ҳеч нима келмайди. Ҳатто, уларни уриб, сўкишингиз ҳам қонунга зид. Ўзи аслида оилавий хиёнатни ижтимоий хавфли қилмиш деб аташ мумкинми? Албатта. Бу ўта хавфли ижтимоий қилмиш. Мисол учун, тиббий жиҳатдан турли хил жинсий касалликлар тарқалишига ҳамда наслларнинг бузилиб, ирсий касалликлар сони ортишига сабаб бўлади, ижтимоий жиҳатдан оила институтини парчалайди ва жамиятда носоғлом муҳитнинг ортиб боришига хизмат қилади. Юқоридагилардан келиб, ушбу иллатга қарши жиноий жавобгарликни белгилаш керак. Масалан, ЖКнинг 5-бобига (Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар) 126/2-модда(Хиёнат)сини киритиш таклиф этилади. Умуман олганда бунақа жавобгарликни киритишнинг эҳтимоли деярли нолга тенг. Чунки баъзи амалдорларнинг ўзлари ҳам бу ишга қўл уриб туришни андек хушлашади... @adolat_kuychisi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств