Смотреть в Telegram
#Ҳикоя. Айтишларича икки инсон бир-бирига муҳаббатли бўлган аммо тақдир бўлмай айрилишибди. Қиз бошқа инсон билан йигит эса бошқа қиз билан ҳаёт қурибди. Йиллар ўтибди иккаласи ҳам тақдиридаги инсонга борини бериб. ҳақларини адо қилишибди. Умр тугаб савол жавоб вақти, қалблар ёрилиб, сирлар очиладиган вақт келибди. Аввал йигитни қалбини очибдилар кўрсинларки йигитнинг қалбида ўша ўз муҳаббатининг исми бор экан. Буни кўриб, йигит билан бир умр яшаган ҳалоли аламга ботибди, “Рози эмасман, мен уларни деб умримни бағишладим, фарзандларини катта қилдим, ҳизматини қилдим, лекин у қалбан ҳиёнат қилган. Кечирмайман асло кечирмайман дебди”. Аёлини ҳаққини олиб берилибди. Йигит жаҳаннамга ташланибди. Кейин навбат қизга келибди. Қизнинг қалбида ҳам ҳудди шу севганининг исми ёзилган экан. Тақдиридаги инсон кўриб ғазабланибди. Кечирмабди. Бечора қиз йиғлаб, ёлворибди. Ҳаётлигида қилган яхшиликларини эслатибди. "Ҳизматингизни қилдим, сўзсиз итоат қилдим, фарзандларингизни илмли қилиб тарбияладим, умримни сизга бердим дебди”. Барибир турмуш ўртоғи уни кечирмабди. — “Ўрнингда бошқа аёл бўлганида ҳам худди сендек қилар эди. Умрингни бағишлаб, бир умр қалбан хиёнатни ҳам бергансан дебди. Ҳеч қачон кечирмайман рози эмасман....” Унинг ҳам ҳаққи олиб берилиши учун қизни жаҳаннамга отишибди. Неча минг йиллар дўзаҳда ҳисоб қилинган йигит ниҳоят жаннатга кўчирилибди. Гуноҳлари учун жавоб бериб тугатилибди. Қийналса ҳам барибир абадий жаннатга етишибди. Лекин қиз миллиард йиллар азобланса ҳам жаннатга киритилмабди. Чунки тақдиридаги инсон, ҳалоли-ҳўжайини рози бўлмагунича айёлларга жаннатнинг иси ҳам келмайди дейилган, саҳиҳ ҳадислар бор. Буҳорий , Муслим ривоятларида саҳиҳлар бор. Ҳатто Росулуллоҳ айтганлар: “Қалб - қабр кабидир. У фақат бир инсонга тегишли бўлади шунинг учун Ҳадичанинг ўрни бошқа”-, деб.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств