Эълон қилинмаган шеърлар туркумидан....
Абдулла Орипов
Олтин қозиқ
Буюк ипак йўлида
Борар Ўзбек карвони.
Манзилини чамалаб
Самога тиккан кўзин.
Ўтовидан чиқди-ю,
Кекса қозоқ чўпони.
Мўлжал шу деб кўрсатди,
Олтин қозиқ юлдузин.
Бир-биридан ҳимматин
Аямаган халқлармиз.
Баҳам кўриб ўртада,
Ҳам ёзиқ, ҳам озиқни,
Иншааллоҳ боболар
Ақидасин сақлармиз
Эслаб ўша йўлларни,
Эслаб ўша қозиқни.
✍8.06.2006
@abdullaorifijodi