40 минг АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | FacebookInstagram | YouTube | Tezkor