View in Telegram
Фармон муҳокамага.docx
61.9 KB
❗️«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йилида (2025 йил) давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳада жумладан қуйидагилар белгиланган: 3,5 Гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станциясини ишга тушириш, умумий қуввати 160 мегаваттли йирик гидроэлектростанцияларни барпо этиш орқали электр энергияси генерациясидаги улушини 26 фоизга етказиш; 2025 йилда қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, "Яшил бино" сертификати жорий этиш; Самарқанд ва Фарғона вилоятларида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этиш; "Сояли сайр кўчалари" тармоғини яратиш, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 км.дан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қуриш; "Яшил макон" ва "Менинг боғим" лойиҳаси доирасида 200 млн туп дарахтлар экиш; Орол денгизи тубида 100 минг гектар янги яшил майдон барпо этиш. 👉 @r_kusherbayev
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily