2016 — 2024
5 та фарқни топинг:)
Бугун Тўрабоева Маҳлиё Озод қизи “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони олди.
2016 йилда Маҳлиё Телерадио коллежида ўқирди, мени табриклаб ромашкалар кўтариб борганди. Ўшанда унга ичимдан
“Синчалак бу” деб ном қўйгандим.
2024 йилда мен ҳақиқий Синчалакни табриклаб хризантемалар олиб бордим.
Уни
@sinchalak_blog номи билан кўпчилик танийди. “Синчалак” - сиёсий-маданий муҳим тадбирлар ҳақида ноодатий видеорепортажлар блоги
кеча 1 ёшга тўлди. Аммо унинг ўзи ўша коллеж давридан бери тв журналистикасида яшайди, ривожланди, ўсди, улғаймоқда!
Чин юракдан табриклайман! Бошланиши бўлсин.
Аллоҳ юзингни, йўлингни ёруғ қилсин.