View in Telegram
Ишдан келсам, Ислом “ойи, нимадир доставка қилайлик” деди. - Пулим йўқ. - Ишонмиман. - Доставка учун пулим йўқ. - Алдамен. - Доставка егим келмаяпти. - Унда нима еймиз?! - Картошка, пиёз арт. - Эээ. - Арт дедим. Гўштни эрит. Мясорубкага сол, қийма қил. Қозонга ўзим ёғ қуйдим. Пиёзни ўзим тўғрадим. Ислом картошкани махсус артгичда пўчоғини артади, пичоқда эплолмайди, ярим картошкани кесиб ташлайди. - Пиёзни сол қозонга. Ёғ сачраши мумкин. - Ойи, ман ҳали боламан. Ўзиз қилинг. - А йўғей? Ман сани ёшингда 7 та устани боқардим. - Ҳозир унақа времямаску. - Время ўзгармаган. Қорин ҳалиям очади. Пиёз сал ўлганидан кейин қиймани сол. Кейин қовурасан. Ҳаяжонланиб, қовушиб-қовушмасдан қозонда тарақлатиб капгир айлантирди. - Адангларга тел қил, нон опкелсинлар. - Ойи, қанаққилиб, овқат қовурвомманку. - Нима бўпти, битта қўлда бола кўтариб, овқат қиламан ман. - Аралаштирмасдан турсам бўладими? - Бўлади, кўп аралаштириб бўлмайди, лекин тепасидан кетма. Яримта картошкани кубик тўғраш йўлини кўрсатдим, ичимда “наҳотки шуни билмайди”! Ҳар хил шаклда тўғради амаллаб. Чеснокниям тўғратдим. Ярим қошиқ томат солдирдим. Приправа нималигини биринчи марта кўрди. Туз, сув солдирдим, туз идиши қаердалигини ўрганди. Зеленни қаерини кесишни кўрсатдим. Яхшилаб ювдирдим. Орада амаллаб қовуриб турди. Телефонга чалғиб қолгандим, кашнични умуман тўғрамасдан катта-катталигича соворибди. Қайтариб ўзига олдирдим, қайта йирикроқ тўғратдим. Ўзимни биринчи марта қилган овқатимни эсладим. Онам дежурдалар, адамлар дежурдалар. Адам ишга кетаётганда “қозонга сув солиб, ҳамма нарсани соласан, мош очилгандан кейин гуруч соласан” деганлар. Ёғда қовуришни хавфли деганлар шекилли. Хуллас, меҳр билан мошхўрда қилганман ва ўхшаган. Ҳозиргача мошхўрдани яхши кўраман. Бир амаллаб, она-бола дуэтида шу овқатимиз пишди. Ислом 13 ёшида қилган биринчи овқат —макарон жаркоб бўлди. Мазаси зўр. Яна сабрим етиб, 1 ой бу бола билан шуғуллансам, ошхона эгасини топади. И волки сыты и овцы целы.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily