View in Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос ❗️ТикТокъда ўзини саратон ва жигар циррозига чалинган бемор ролини ўйнаб, хайрия пулларини “еб келган” аёлга суд ҳукм ўқиди. Маълум қилинишича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган 38 ёшли аёл ТикТок ижтимоий тармоғида “Матлуба1986” номли профил очиб, ушбу манзил орқали ўзининг бош мия саратони ва жигар циррози касаллигига чалингани ҳақида ёлғон видеомурожаатлар қилган. Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судида аёлнинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилди. Суд аёлни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” ва “г” бандлари билан айбли деб топиб, унга нисбатан шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллади ва куннинг кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 07:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Channel