Қашқадарёда ирригация инфратузилмасини реконструкция қилишга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади
Вилоятимизда суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сув ресурсларини тежаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда дастлабки қиймати 60 миллион АҚШ доллари бўлган "Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш" лойиҳаси
амалга оширилади.
Айни вақтда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган ҳамда уни молиялаштириш учун Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки ва йирик компаниялари билан музокаралар олиб борилган.