View in Telegram
ҚАҚНУС.
ҚАҚНУС.
#Бадал Мафтуна Абдуллаева 104~қисм. Самина сабаб Гулниҳолга ортиқча гап қилишмагани билан, дўкондаги қизлар ўзи ҳақида бошқача ҳаёлга борганини сезди қиз. Аммо начора уни кўнгилсизликлар севади ахир. - Ҳозир Замира опам эшитганида "шундай деб ўзингга…
#Бадал
Мафтуна Абдуллаева
105~қисм
- Тинчликми?- Гулниҳол кўзида ёш билан келган Саминани кўриб ҳайрон бўлди.
- Бугун шу ерда олсам майлимғ?
- Албатта... Лекин нима бўлди?
- Фақат шундай деб сўрама.
- Самина уйингдагилар биладими? Ҳаммани ҳавотирга қўймаяпсанми?-деди шошганидан сенсираб кетган қиз.
- Йўқ. Холам меникида қолган деб айтган. Лекин менга ҳозир жуда тинчлик керак. Ухламоқчиман.
Самина сув сўраб дорисини ичиб Гулниҳолни ётоғига чўзилиб ухлаб қолди. Кўп ўтмай Маҳзуна хоним Гулниҳолга чиқиб жиянини ҳол~аҳволини сўради. Самина телефонини ўчириб қўйганди. Жиддий бирон нарса бўлгании сезгани билан, Маҳзуна опадан сўрай олмади Гулниҳол. Туни билан Саминага ҳар замонда кўз ташлаб тонг отса сўраб олишга қарор қилди...
- Менга кофе дамлаб бер,- нонушта тайёрлаётган Гулниҳолни олдига келди Самина.
- Ўтиринг.
-Кеча сенлаб ётгандинг.
- Қизиқ қаттиқ хафа эдинг эътибор берганмидинг?
- Ҳа.
- Нима бўлганини айтасанми? Гулниҳол қизни қаршисига ўтирди.
- Агар... Агар сени ўша сотиб олган эркак... Сенга уйланиш таклифини берса... Нима қилар эдинг?
- Буни сенга нима алоқаси бор... Яни кечаги ҳолатингга.
- Абубакр... У ўша одам экан,- Самина тиржайди.
- Нима?! Эсинг жойидами?
- Шубҳам бор,-оппоқ тишларини кўрсатиб ҳамон жилмайиб турарди қиз,- шу яқин орада бўлган воқеалардан кейин ақлим жойида қолиши қийин...
- Самина тушинтириб гапир.
- Мен Абубакр билан ўша ифлосни битта одам деган шубҳага бордим... Аммам билан экспертизага бордик...- Самина юзини ёпиб олди,- мени зўрлаган эркак билан эримни... бачадонимдаги намуналари бир хил экан.
Гулниҳол унча тушунмади. Аммо ҳозир гап бунда эмас, Саминани даҳшатли ҳақиқатида эди.
-Бу нарса унга нега керак бўлган? Гап~сўз..
Шов~шув...
- Аниқлашяпти... Кеча жуда ёмон аҳволда эдим. Чунки Абубакр менга ёқиб бораётганди. Уни олийжаноб ҳислатларини кашф қилаётгандим. Аммо ҳаммаси ниқоб экан.
Мен аҳмоқ унга ўзимни муносиб кўрмай юрибман. Ҳатто дори берса ҳам, индамай ичибман... Уни менда эрлик ҳаққи бор, мени бокира бўлмаган ҳолимда қабул қилди дебман...
- Самина.
- Лекин бугун бир нарсани ўйлаб қолдим.
- Нимани?
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start