View in Telegram
ҚАҚНУС.
#Бадал Мафтуна Абдуллаева 101~қисм. Самина оёқ~қўли сингари овози ҳам титраганини сезиб турарди. - Ойимга айтсамми? Холамгами... Йўқ ҳали ўзингни бос... Балки адашаётгандирман. Ахир доим дори таъсирида бўлардим... Бу гал ҳушим ўзимда эди... Шунга шундай…
#Бадал
Мафтуна Абдуллаева
102~қисм.

Яна бир оз ётгач, ўрнидан турди. Ўзини тузатиб, хонасидан чиқди. Биринчи қилган иши Абубакрни хонасини титиш бўлди. Нега бундай қилаётнанини билмасди. Аммо шубҳаларини тасдиқлайдиган бирон нарса бўлиши керак деб титиб чиқди. Қўлига кодланган қутича тушди. Ичида нима бор экан деб роса айлантириб таваккал рақам термоқчи эди. Аммо қўли қаеригадир тегиб ўзи очилиб кетди.
- Жин ургурей. Коди йўқ экан. Аҳмоқ қилиш учун қўйилган экан. Айлантиравериб қаерини босганимни ҳам билмай қолдим.
   Қиз ўзига-ўзи гапириб, қутини ичидаги нарсаларни кўра бошлади. Қўл соат, узук, қандайдир тумор... ва Самина эслаб қолган медалён клони. Фақат клонни ўзи бор эди. Унга ёзув ҳам ёзилган. "Ф" ҳарфи.
- Бу нимани англатади?
    Самина яна бир оз у ёқ, бу ёқни кўриб. Кейин хонадан чиқди.  Нонушта ҳам қилмай,  холасига қўнғироқ қилиб, олдига ўтишини айтди.
- Нега?- ҳайрон бўлди Маҳзуна опа.
- Гапим бор.
- Бўпти кел.
   Самина ҳайдовчига айтмай ўзи машинасига минди. Ўша воқеадан кейин камдан~кам ўзи машина бошқарарди. Лекин ҳозир қўрқмай тезликни катта олиб энди ишхонасига келган холасини олдига келди.
- Бунча ўпканг шишмаса,- жиянини туришидан юраги бир ноҳушликни сезди Маҳзуна опани.
- Хола...- Самина холасини қўлларидан тутиб кўзларига ҳаяжон билан қараб туриб гапни нимадан бошлашни билмасди.
- Гапир ичимни ёқмай?!
- Ҳалиги... Мени ўғирлаган Абубакр бўлиши мумкинми?!
- Нима?- Маҳзуна опа Саминага қараб қотиб қолди. Нега бундай деяпсан.
- Хола... Менга шундай туюляпти...
- Икки ойдан кейин энди туюляптими?
- Абубакрни бўйнида чандиқ бор экан... Ўша одамга қаршилик қилган пайтим ҳам аниқ эслайман бўйнида чандиқ бор эди,- Самина  ўз гапини тўғрилигига ўзи ишонч ҳосил қилмоқчидек кўзларини қисиб ўша кунни қайта эслади.
- Чандиғини энди кўрдингми?- бир оз ўнғайсизланиб сўради Маҳзуна опа.
- Хола,- Саминага энди ҳамма нарса шубҳали туюла бошлади,- биз битта хонада яшамасдик...
- Нега?!
- У... Мени хонамга қолган кунлари дори берарди.
- Нима?!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily