Бадал асари уч бўлимдан иборат. Жами 160~қисм. Ёпиқ каналда тўлиқ якунланди. Бир нафасда ўқишни истаганлар. @qaqnus2024admin га мурожаат қилинг. Тўлов 10 000. Бу каналда ҳам ҳар куни тўрт қисмдан жойланади.
Самина сабаб Гулниҳолга ортиқча гап қилишмагани билан, дўкондаги қизлар ўзи ҳақида бошқача ҳаёлга борганини сезди қиз. Аммо начора уни кўнгилсизликлар севади ахир. - Ҳозир Замира опам эшитганида "шундай деб ўзингга чақиравер нохушликни" деган бўларди,- деди қиз ўзига-ўзи кулиб. У бугун эртачи қайтиб укасига ҳамирли овқат қилиб бермоқчи эди. Энди ҳамир ёйишни бошлаши билан эшик қўнғироғи жиринглади. Қўлини артиб эшикка чиқди. Куръер қўлига қути тутқазди. - Шахсан қўлингизга. Гулниҳол имзо чекиб қутини олиб қолди. Қизиқсиниб, ҳам ҳайрон қолиб ичини очди. Унда зирак бор эди. - Мени бир пойи йўқолиб қолган анави зирагим~ку. Қиз ой ва юлдуз шаклидаги зиракни қўлига олиб, ҳайрон бўлди. - Тилла... Вой ўлай ким буни тилладан ясатиб берибди менга... Ҳаёлига Ҳабиб келди. - Эй, Худойим... Наҳотки у... Жинни бўлганми? Ҳамири ёдига тушиб қўзғалгунча ярим соат термулди зиракка. - Замира опа буни қандай яхши томонини ўйлай ахир... Фақат ёмонликни ўйлайсан дейсиз,- деди лабларини тишлаб. Ҳаёли ҳар томонга кетиб мантини ҳам шўр қилиб юборибди. Укасига сузиб бериб ўзи егиси келмай хонасига кириб олди. Ва Ҳабиб билан илк учрашган чоғидан шу кунгача бўлган барча воқеаларни эслашга уринди. - Замира опамга айтишим керак. Улар бошлиғини мендан яхши билади. Шу ҳаёл билан Замирага сим қоқди. Иккови оғзи қизиб ярим соат суҳбатлашгач Гулниҳол дардини тўкиб солди. Уни диққат билан эшитган Замира бир оз сукут қилиб шундай деди: - Биласанми... Сени ишга олишни шахсан уни ўзи таъйинлаган. Иш сўраб келганингни қаердан билган билмадим, аммо айнан унинг топшириғи билан ишга олингансан. Гулниҳол учун бу гап жуда кутилмаган бўлди. Ўйлаб олиш учун Замира билан алоқани узди. Аммо кўп ўйлай олмади. Эшик қўнғироғи чалинди. - Яна ким экан,- қиз оғир қадамлар билан эшик томон борди. Эшик "кўзи"дан қараб эса яна ҳайратланди. Эшик ортида Самина турарди. - Бу ерда нима қиляпти бу қиз,- Гулниҳол шошиб эшикни очди.
Маҳзуна опа энди орадаги пардани бузиб жиянини қаттиқ сўровга олди. - Менга қара,- деди довдираб бир боғдан, бир тоғдан гапираётган Саминани силтаб ўзига қаратиб,- ҳозир мен савол бераман. Сен жавоб берасан. Тушундингми? - Ҳа,- ҳаёли ва ҳақиқатлари ичида чалкашаётган қиз итоаткор бош силкиди. - Алоҳида яшармидингиз? - Ҳа. - Муносабати қандай эди. Ўзингизни уйингизда. - Яхши... Бирон марта хафа қилмади. - Ажрим... Кетиш шунга ўхшаш гап айтармиди? - Йўқ... Мен айтсам жаҳли чиқарди. - Алоҳида тунасангиз... нега дори берди? - Баъзида... Баъзида хонамда қоларди. - Қандай дори деб айтмадингми? - Айтмасди. Лекин ичсам роса енгил ҳис қилардим ўзимни... - Аҳмоқ, нега бизга айтмадинг! - Қандай айтардим... Абубакр мени ёнимда бошқа ҳаёлларни ўйлашингни истамайман дерди... Ростдан дорини ичсам... миям ўчиб қоларди. - Тентак... Зудлик билан текширтирамиз... Наркотик бўлсачи... Ўргатиб қўйган бўлсачи?! - Йўғей...- Самина қўрқиб кетди,- лекин кунда бермасди. - Майли олдиндан фол очмайлик. Сени ўғирлаган одам билан Абубакр битта эканига ишончинг комилми? - Ҳҳҳаа. Бўйнидаги медалён ҳам қўлимга илашганди. Худди ўша шаклдаги клонини ҳам топиб олдим "Ф" ҳарфи ёзилган... Шунча нарса ўхшаш бўлиши мумкинми? - Шаҳарда гап~сўз кўпайиб кетмаслиги учун, сени ишингни ёптирган эдик. Кимлигини ўзимиз қидириб топамиз деб. Ўша куни сендан ҳеч бир "ўғрини" изи топилмаган. Тирноқларинг ораси тозаланган эди. Аммо...- Маҳзуна опа кўзини жиянидан олиб ўрнидан турди,- бачадонингдан олинган намуна бор. Мени шу ҳайрон қолдирган эди... Буни ҳам йўлини қилса бўларди. Аммо назаримда бу иш ортида бошқа нарсалар бор... - Нима? - Ҳозир биринчи навбатда сен билан бир жойга борамиз... Эринг билан ўша "ўғри" ни намуналарини тўғри келиш келмаслигини текшириш учун. Самина борган сари қўрқувга тушиб борарди. У шунча вақт ким билан яшади. Ўзига тажаввуз қилган одамни маняк деб таъсаввур қиларди. Сочлари орқага силлиқ таралган маданиятли, сипо Абубакрни "у" бўлиб чиқиши...
Яна бир оз ётгач, ўрнидан турди. Ўзини тузатиб, хонасидан чиқди. Биринчи қилган иши Абубакрни хонасини титиш бўлди. Нега бундай қилаётнанини билмасди. Аммо шубҳаларини тасдиқлайдиган бирон нарса бўлиши керак деб титиб чиқди. Қўлига кодланган қутича тушди. Ичида нима бор экан деб роса айлантириб таваккал рақам термоқчи эди. Аммо қўли қаеригадир тегиб ўзи очилиб кетди. - Жин ургурей. Коди йўқ экан. Аҳмоқ қилиш учун қўйилган экан. Айлантиравериб қаерини босганимни ҳам билмай қолдим. Қиз ўзига-ўзи гапириб, қутини ичидаги нарсаларни кўра бошлади. Қўл соат, узук, қандайдир тумор... ва Самина эслаб қолган медалён клони. Фақат клонни ўзи бор эди. Унга ёзув ҳам ёзилган. "Ф" ҳарфи. - Бу нимани англатади? Самина яна бир оз у ёқ, бу ёқни кўриб. Кейин хонадан чиқди. Нонушта ҳам қилмай, холасига қўнғироқ қилиб, олдига ўтишини айтди. - Нега?- ҳайрон бўлди Маҳзуна опа. - Гапим бор. - Бўпти кел. Самина ҳайдовчига айтмай ўзи машинасига минди. Ўша воқеадан кейин камдан~кам ўзи машина бошқарарди. Лекин ҳозир қўрқмай тезликни катта олиб энди ишхонасига келган холасини олдига келди. - Бунча ўпканг шишмаса,- жиянини туришидан юраги бир ноҳушликни сезди Маҳзуна опани. - Хола...- Самина холасини қўлларидан тутиб кўзларига ҳаяжон билан қараб туриб гапни нимадан бошлашни билмасди. - Гапир ичимни ёқмай?! - Ҳалиги... Мени ўғирлаган Абубакр бўлиши мумкинми?! - Нима?- Маҳзуна опа Саминага қараб қотиб қолди. Нега бундай деяпсан. - Хола... Менга шундай туюляпти... - Икки ойдан кейин энди туюляптими? - Абубакрни бўйнида чандиқ бор экан... Ўша одамга қаршилик қилган пайтим ҳам аниқ эслайман бўйнида чандиқ бор эди,- Самина ўз гапини тўғрилигига ўзи ишонч ҳосил қилмоқчидек кўзларини қисиб ўша кунни қайта эслади. - Чандиғини энди кўрдингми?- бир оз ўнғайсизланиб сўради Маҳзуна опа. - Хола,- Саминага энди ҳамма нарса шубҳали туюла бошлади,- биз битта хонада яшамасдик... - Нега?! - У... Мени хонамга қолган кунлари дори берарди. - Нима?!
Фарҳод Санамни кўтариб олиб меҳмонхонасининг ўзидан бошқа ҳеч кимни киргизмайдиган хонасига олиб кирди ва Санамни ётоғига ётқизаётганда Санам Фарҳодни бўйнидан қучди... -кетманг кетманг дея пичирлади... Фарҳод Санамнинг юзига қаради ва юраги тез тез ура бошлади...бир муддат Санамни қопқора қош кўзлари ва чиройли лабларига тикилиб қолгач ўзини йиғиштириб олишга қарор қилди ва Санамнинг оёқ кийимини ечиб устига кўрпа ёпиб қўйди... Ва яна бир муддат Санамга тикилиб қолди...ва ўзига ўзи гапирди... -Ўзи нега бу қизга ёрдам берябман??? Шу пайт Санам алаҳсирай бошлади... -Йўқ,йўқ тегмаларинг...
Assalomu alaykum Badal asari uchun kattakon raxmat qoʻlingiz dard koʻrmasin juda ajoyib yozilgan mazza qilib oʻqidim ajoyib asar uchun sizga tashakkur sizdan yana bundanda ajoyib asarlar kutib qolaman.