“MY5” телеканали ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонламоқда
Нодавлат телеканаллар орасида жамоанинг кучи ва меҳнати билан кўплаб ютуқларга эришиб келаётган
“Менинг юртим” телеканали ташкил топганига бугун 10 йил бўлди.
“MY5” телеканали кўп жиҳатлари, айниқса, ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий-сиёсий масалаларни фаол ёритиши билан бошқалардан ажралиб туради.
Бундан ташқари, телеканал ўзининг энг сара миллий медиамаҳсулотлари, ёшларбоп оригинал лойиҳалари, кино ва сериаллари орқали аллақачон томошабинларнинг севимли телеканалига айланиб улгурган.
“Менинг юртим” телеканали 10 йил ичида кўплаб янги юзларни ва истеъдод эгаларини кашф эта олди. Бу вақт орасида жамоада фаолият юритаётган ўнлаб ўз ишининг усталари давлат мукофотлари ва нуфузли танловлар ғолиби сифатида эътироф этилди.
@pressuzb