Бу йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун
таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади.
Бундан буён,
саноатда қўллаб-қувватлаш механизмлари биринчи галда юқори қўшилган қиймат яратадиган ва бозори бор маҳсулотлар учун берилади.
Масъулларга 2024 йилда
қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман,
саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.
Шунингдек, йирик тармоқларда
таннархни 20 триллион сўмга, дебитор қарздорликни 8 триллион сўмга камайтириш зарур.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ҳар ойда камида 2 тадан тармоқни таҳлил қилиб,
қандай қилиб таннархни камайтириш, қўшилган қиймат ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда янги имкониятларни ишга солиш мумкинлигини кўрсатиб бериш вазифаси қўйилди.
Умуман, жорий йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига
ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш иқтисодий комплекс раҳбариятининг асосий вазифаси этиб белгиланди.
Facebook|Instagram|Twitter