View in Telegram
Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбарияти етакчи давлатларга 100 дан ортиқ олий ва юқори даражадаги ташрифларни амалга оширди. Бу ҳақда Мисрнинг “Сада ал-Балад” ахборот агентлигининг Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва халқаро нуфузи ошишига бағишланган яқинда чоп этилган мақоласида айтилади. Туркий давлатлар ташкилотига аъзолик, Евроосиё Иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида муваффақиятли раислик қилиш бунинг далилидир. Бундан ташқари, Ўзбекистон илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо этиб сайланди. Агар юқори даражадаги ташрифлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда Россияни эслатиб ўтиш керак. Жумладан, Ўзбекистон Президенти 2016 йилда сайланганидан бери Россияга 13 марта ташриф буюрди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily