Доғистонликлар янги ярмаркада ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг либосларини харид қилишлари мумкин бўлади
Доғистон Республикаси (Россия) пойтахти Махачқалъа шаҳрида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ярмаркаси очилди. Унда Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган либослар тақдим этилган.
Ярмарка Россиянинг яна бир минтақаси — Чуваш Республикаси ишбилармон доиралари билан ҳамкорликда ташкил этилган. Бу, шунингдек, Доғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги қадамдир.