🔔ОТА - ОНАМ...
Йўлларимга боқар интизор,
Дуолари бўйнимда тумор,
Ҳаётимнинг тўрт фасли баҳор,
Ота - онам ёнимда бўлса.
Гоҳ бошимга келса синовлар,
Йўлимга чоҳ қазса бировлар,
Ҳатто яқин келолмас ёвлар,
Ота - онам ёнимда бўлса.
Қувончларга айланар ғамим,
Мазмунлидир ўтган ҳар дамим,
Қоматим тик, мағрур қадамим,
Ота - онам ёнимда бўлса.
Пойи узра меҳрим тўшайман,
Хизматларин қилишга шайман,
Қайғу-алам кўрмай яшайман,
Ота - онам ёнимда бўлса.
Меҳри дарё, қалби қуёшим,
Кўзларимдан тўкилмас ёшим,
Ёмонга ҳеч егилмас бошим,
Ота - онам ёнимда бўлса.
Шу инсонлар умрим гавҳари,
Керак емас мол - дунё, зари,
Бой инсон йўқ Хуршид сингари,
Ота - онам ёнимда бўлса.
✍ Хуршид Қодиров
➕ PEDIATRIYA_24