View in Telegram
❗️Янги йил муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди Кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчилар муқобил йўллардан фойдаланиши тавсия этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди. — Зарафшон кўчасининг "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми; — Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми; — Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади. Кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчилар муқобил йўллардан фойдаланиши тавсия этилади. 👉 @PATRUL_UZ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily