Тожикистонда қурилиш материаллари бўйича “Ўзбекистон савдо уйи” очилди
✅ Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қурилиш материаллари экспортини янада ошириш, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан Душанбе шаҳрида навбатдаги “Ўзбекистон савдо уйи”
ташкил этилди.
Бугун ушбу савдо масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда уюшма бошқарув раиси Бахтиёр Бобокулов, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги мухтор элчиси, икки давлат тадбиркорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуман иштирокчилари савдо масканида яратилган шароитлар, маҳсулотлар кўргазмаси ва нархлари билан яқиндан танишишди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк