View in Telegram
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун Кампир ҳақида шеър Тонгда жўнар бозорга Дили тўла аламга, Дили тўла озорга Ҳеч кими йўқ бу кампир. Уч-тўрт ҳовуч қурт еган Олмасини уяди Ва кечгача саратон Офтобида куяди. Ҳеч ким унга қарамас, Қарамас олмасига, Одамларга боқар у Боққандек боласига. Баъзилар тўқнашаркан Ногоҳ кампир кўзига, Чидолмасдан, қайрилиб Кета бошлар изига. Ҳеч кимни яқинлатмас Кўзидаги дард-алам, Мўлтираб айтса ҳам-ки: “Олмамдан олинг, болам…” Шомда уйига қайтар Кўтариб олмасини, Кўзидаги аламни, Дилдаги ноласини. Аммо субҳи азонда Дили тўла озорга, Ҳеч кими йўқ бу кампир Яна жўнар бозорга… Rasmiy sahifalarimiz👇 Telegram | Facebook | YouTube |X
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily