View in Telegram
Ота-Оналар учун
💙
2:11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАРИМ ЯХШИ КЎРАМАН Оилам дея тиним билмаган, Кўнгил қараб бағрин тилмаган, Ёмонликлар асло қилмаган, Дада сизни яхши кўраман. Дардим олиб бўлади сирдош, Кўрай дейди хурсандчилик ёш, Хар бир ишда, бўлган ўзи бош, Она сизни яхши кўраман. Борлигимга айтади шукур, Қалби оппоқ беради ҳузур, Бахтли яшанг ҳаммадан ҳам зўр, Опа сизни яхши кўраман. Мақтасам кам ожиз бу тилим, Намоз ўқиб очади йўлим, Не қилсам ҳам, оғритмас дилим, Ука сизни яхши кўраман. Эркатойим ширин жаннатим, Аллоҳ бизга берган неъматим, Суянганим оҳ жигар бандим, Синглим, сизни яхши кўраман. Амакимлар ош қилар дастёр, Поччаларим ёрдамга бисёр, Насиб қилсин ҳамиша дийдор, Жигарларим яхши кўраман. Тоға хола ҳамма ёнимда, Аммаларим томир қонимда, Қўллаб турар ҳар бир онимда, Мен сизларни яхши кўраман. Кўрмасам гар оғрир юрагим, Жон куярим жони ҳалагим, Сизларгадир энг зўр тилагим, Жигарларим яхши кўраман.
✍️
Солиҳабегим Қадрдонларга улашинг Қадрли бўлган инсонлар учун
❤️
❤️
https://t.center/+pr_RRJLIk3E3YmNi
https://t.center/+pr_RRJLIk3E3YmNi
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start