ҚАРАНГ, ДУНЁ ОНА БИЛАН ГЎЗАЛ АХИР
Фаришта у, соғинади кўнгил ахир,
Тушинингда ожизадир сизсиз ахир,
Омонат жон ,хавотирда эзманг бағир,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Нолимади, меҳнатларда катта қилди,
Ўзин демай аввал сизни устун билди,
Сизни дея умри ўти ажин илди,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Ака-ука, опа-сингил бирлаштирган,
Тоблаб олиб, ҳаммангизни сирлаштирган,
Ўйлаб кўринг, ўзига деб нима олган,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Кўзга боқиб, қараб турар ортингиздан,
Нима олиб бердингиз сиз картангиздан,
Не деса ҳам, хурсанд бўлсин сиздан биздан,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Сизни дея ўтди ахир ҳар бир они,
Дардингизга даво бўлиб берди жони,
Хавотирда ҳалак қилманг, тўкиб қони,
Қаранг, дунё она билан гўзал ахир.
Жигарларим келинг бугун, кўришайлик,
Хурсанд кулсин бирга шодлик улашайлик,
Онамизнинг бахтига биз бирлашайлик,
Қаранг дунё она билан гўзал ахир.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихоний)
Қадрдонларга улашинг
Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️❤️https://t.center/+pr_RRJLIk3E3YmNihttps://t.center/+pr_RRJLIk3E3YmNi