View in Telegram
Айниқса: вергул керакми, керакмасми? Айниқса сўзи билан вергул ишлатиладиган ва ишлатилмайдиган ҳолат бор. Вергул керак: Айниқса модал сўз бўлиб келиб келса. Бунда у хусусан сўзига маънодош бўлади. Икковини бемалол алмашлаб қўллаш мумкин: Ёрматни, айниқса, Гулсумбибини ўйлаб, уларга ачинди. (Ёрматни, хусусан, Гулсумбибини ўйлаб, уларга ачинди.) Ойбек, Танланган асарлар. Вергул керак эмас: Айниқса сўзи жуда ҳам, ғоят даражада, бениҳоят маъноларини англатса. Атом энергиясидан фойдаланишнинг истиқболи айниқса кенгдир. (Атом энергиясидан фойдаланишнинг истиқболи жуда ҳам кенгдир.) “Фан ва турмуш”. ❗️ Бир чалғитувчи ҳолат бор. Айниқса сўзи таъкид, кучайтириш маъносида келганда китобларда, жумладан, изоҳли луғатда ҳам баъзан вергул ишлатилган, баъзан ишлатилмаган. Мен вергул қўйилмаслиги тарафдориман. Чунки бунда вергул гапдаги куч, мантиқий урғуни сусайтиради: Бу гаплар айниқса сиз билан менга келишмаса ҳам, азбаройи мени ёлғиз ташлаб қўйганингиздан айтдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily