Sh, Ch ёки SH, CH
Нуқсонли лотин алифбомизнинг хомсемиз ҳарфларидан Sh ва Ch кўп ноқулайлик ва чалкашликлар туғдиради. Бу ҳарфлар қисқартма ва ҳамма ҳарфи катта билан ёзилган сўзларда қандай ёзилиши бўйича аниқ кўрсатма йўқ. Шу сабабли кўпчилик ўз тушунчаси ва
асосларига кўра қоида тузиб олади. Менда ҳам шундай қоида бор: бу ҳарфлар гап бошида, атоқли отлар бошида
Sh ва
Ch шаклида ёзилиши керак, қисқартмаларда ва ҳамма ҳарфлари катта ёзилган сўзлар таркибида эса
SH ва
CH шаклида ёзилиши керак. Нега?
1.
Мантиққа кўра. Бу икки ҳарф битта товушни ифода этади. Гарчи бош ҳарф шакли Sh ва Ch бўлса-да, қисқартма ва фақат бош ҳарфли сўзларда SH ва CH ёзилиши зарур. Чунки бундай сўзларнинг
барча ҳарфлари катта ёзилади:
AQSH, MASHGʻULOT, SHAMOL, KECH, OCHIQ, CHODIR ва ҳоказо.
2.
Диграф бўлгани учун. Бир товушни билдирувчи жуфт ҳарфдан иборат белги
диграф дейилади.
Биз Sh ва Ch ҳарфларини инглиз тили алифбосига қиёсан олганмиз. Инглиз тилида сўз катта ҳарфлар билан ёзилганда диграфлар ҳам тўлиқ бош ҳарфларда
ёзилади: ENGLISH, FRESH, FISHING, CHAIRMAN, LUNCH, TEACHER ва
ҳоказо. Чех тилида ҳам
шундай экан.
3.
Шунчаки чиройли кўриниши учун. AQSh, MAShGʻULOT, ShAMOL, KECh, OChIQ, ChODIR шаклида ёзиш кўзга хунук кўринади.
📌 Демак,
AQSH, SHHT
✅
AQSh, ShHT
❌
MASHGʻULOT, SHAMOL, KECH, OCHIQ, CHODIR
✅
MAShGʻULOT, ShAMOL, KECh, OChIQ, ChODIR
❌
Sh. Ch. Shamsiddinov
✅
SH. CH. Shamsiddinov
❌
Shom payti Shahrisabzga qarab yoʻlga chiqdim.
✅
SHom payti SHahrisabzga qarab yoʻlga chiqdim.
❌
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib