“Афв” сўзини тўғри ёзишнинг осон усули
Гарчи сўзнинг
афв шакли тўғри эканини билсак-да, кўпинча
авф деб ёзворамиз
(Шу мақолачани тайёрлаётиб ўзим ҳам бир неча ўринда афв ўрнига авф деб ёзвордим 😄). Чунки талаффуздаги варианти беихтиёр хаёлга келади-да. Қай бири тўғри эди деб иккиланиб қолганингизда луғатга қараб олишнинг ҳожати йўқ. Тўғрисини аниқлашнинг бир осон усули бор.
Китобий услубда, бадиий тилда
кечирмоқ маъносидаги
афу этмоқ сўзи учрайди. У асосан мурожаатда қўлланади:
Афу этгайсиз, бу жиҳатга вақтида эътибор қаратмабмиз.
Афу этинг, бир қошиқ қонимдан кечинг, айб мендан ўтди.
Подшоҳимиз айбдорни афу этдилар.
Афв сўзининг бу варианти араб ёзувидаги
вов ҳарфини
у деб ўқиш натижасида ҳосил бўлган, менимча. Чунки бу ҳарф
в товушини ҳам,
у товушини ҳам ифода эта олади. Албатта, қаерда қандай ўқилишининг қонун-қоидалари бор.
Афу янглиш ўқилганга ўхшайди. Чунки Навоий асарлари луғатларида ҳам унинг шу шаклини топиб бўлмади. Бироқ бу кўринишда қўллаш бугунги тилда бор. Ёзувчи баландпарвоз услубни кўрсатиш зарурати туғилганда
афвдан эмас,
афудан фойдаланади.
❗️ Гарчи тилимизда ишлатилса-да,
афу варианти изоҳли луғатга ҳам, имло луғатларига ҳам киритилмаган. Луғатга киритилмаган дегани хато дегани эмаслиги ҳақида олдинроқ ҳам
айтгандим.
👉 Афв сўзини ёзаётганда ана шу афу сўзини хаёлга келтиринг.
А товушидан кейин
ф келяпти, афв вариантида ҳам
а дан кейин қўрқмай
ф ни ишлатинг.
@oriftolib