“Ўғрилик” бор, “ўғирлик”-чи?
Бу сўзни
ўғирлик тарзида ёзиш жуда
кўп учрайди. Ҳатто изоҳли луғатдаги ўндан ортиқ мисолда бу сўз
ўғирлик тарзида берилган. Лекин бу хато. Нега? Чунки у луғатлардан
ўғрилик шаклида жой олган.
Ўғирлиқ деган сўз бор, лекин
ўғирлик йўқ:
Ўғирлиқ ош баданга юқмас.
Мақол.
Сўзни
ўғирлик шаклида ёзишга унинг феъл варианти сабаб бўлса керак:
ўғирламоқ. Чунки
ўғриламоқ деган феъл йўқ-да. Мабодо
ўғриламоқ деб ёзсангиз, яна хатога йўл қўясиз. Лабиринтга ўхшайди-а?
Ўғирлик феъл шаклига ва талаффузга мослиги сабабли луғатларга киритилиши керак.
Ўғрилик ўғрининг ишини ва шу иш билан шуғулланишни англатади:
Бирон буюмни сифатсиз ишлаб, аъло навга ҳақ олиш ноинсофлик, виждонсизлик, тўғрироғи, ўғриликнинг бошқа бир тури-ку!
Н. Сафаров, “Оловли излар”.
Ўғриликка ўрганган бўлманг тағин, яйловда юриб.
А. Мухтор, “Чинор”.
📌 Демак:
Ўғрилик, ўғирлиқ, ўғирламоқ, ўғринча
✅
Ўғирлик, ўғрилиқ, ўғриламоқ, ўғиринча
❌
@oriftolib