Изофали бирикмалар имлоси
Изофали бирикмалар қандай ёзилиши ҳақида ўзбек тилининг асосий имло қоидаларида аниқ қоида
бор. Лекин у лотин алифбосига хосланган:
👉 Изофали бирикмалар ажратиб ёзилади. Бунда изофа ундош билан тугаган сўзларга -
i шаклида, унли билан тугаган сўзларга -
yi шаклида қўшилади: dardi
bedavo, nuqtayi nazar, tarjimayi hol каби. Лекин изофа ёзилмайдиган сўзлар, шунингдек, қисмларидан бири ёки ҳар иккиси ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган сўзлар қўшиб ёзилади:
gulbeor (guli beor),
dardisar каби.
Унли билан тугаган сўзларга изофа қўшилиши масаласида кирил ёзуви имлосида аниқ тартиб йўқ, бирда ундай, бирда бундай:
таржимаи ҳол, адойи тамом, нуқтаи назар, балойи азим, аъзойи бадан, расвойи жаҳон.
Имло луғати принципига таянадиган бўлсак,
о билан тугаган сўзларга изофа кирил имлосида ҳам
-йи шаклида қўшилади. Бироқ изоҳли луғат ва миллий энциклопедияда бу принципга бўйсунмаган.
Саҳрои Кабир, дуои жон, расвои жаҳон тарзида берилган ўринлар бор. Лекин ҳамма ерда ҳам эмас. Бу сўзлар бошқа жойларда
-йи билан ёзилган. Менимча, бу ҳолатда
-йи шаклида қўллаган тўғри:
Саҳройи Кабир, дуойи жон, расвойи жаҳон.
Изофа ёзилмайдиган сўзлар, шунингдек, қисмларидан бири ёки ҳар иккиси ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган сўзлар кирил имлосида ҳам қўшиб ёзилади:
гулбеор (гули беор), дардисар каби.
📖 Алифбо тезроқ ислоҳ қилиниб, имло қоидалари мукаммалроқ кўринишга келса, бу каби муаммолар ҳам йўқоларди.
📌 Демак:
Таржимаи ҳол, адойи тамом, нуқтаи назар, расвойи жаҳон,
дуойи бад ✅
Tarjimayi hol, adoyi tamom, nuqtayi nazar, rasvoyi jahon, duoyi bad
✅
Таржимайи ҳол, адои тамом, нуқтайи назар, расвои жаҳон, дуои бад
❌
Tarjimai hol, adoi tamom, nuqtai nazar, rasvoi jahon, duoi bad
❌
@oriftolib