View in Telegram
“Дориламон” нима дегани? Дориламон сўзи арабчадан кирган, аслиятда осойишталик уйи деган маънони англатади. Ўзбекчада тинчлик, хотиржамлик, осойишталикни билдиради: Самарқандда инқилоб бўлганмиш. Дориламон дейишади, шу ростми? Ш. Тошматов, Эрк қуши. Онагинам! Дориламон кунлар келди, шафақлари ол. Ҳ. Худойбердиева, Дориломон кунлар келди... Этимологик луғат сўзнинг маъноси ва қўлланишига бошқачароқ ёндашган: “ўзбек тилида бу сўз хавфсиз, осойишта маъносини англатади. Яъни сифат. Изоҳли луғатда бу сўзнинг иккинчи бўғинидаги унли и деб нотўғри ёзилган, маъноси ҳам от сифатида таърифланган”. Кейинги нашрларда у ли вариант ҳам изоҳли луғатга киритилган: доруламон. 📌 Демак: Дориламон, доруламон Дориломон, доруломон @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily