“Янада”: истисноли ҳолат
-да юкламаси ўзидан олдинги сўздан чизиқча билан
ажратилади:
У китобни қўлига олди-да, ўқишга тушди. Ваъда берса-да, бажармади.
Бундан-да кўпроқ ўқи. Ойдан-да гўзал.
Бахт билан бахтсизлик етаклашиб юраркан-да доим.
Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
Лекин
яна сўзига қўшилганда шу қоида ишламайди. Нега?
1️⃣ Чунки
янада яхлит сўзга айланиб кетган, бу ерда
-да юклама сифатида алоҳида қисм эмас.
2️⃣ Луғатларида сўз айни шу кўринишда ёзилган.
Изоҳли луғат
янада сўзини шундай шарҳлаган: белгининг олдинги ҳолатига нисбатан кучли, ортиқ эканини, шундай бўлишини билдиради; яна ҳам.
Абдусаттор устозига етиб олиши учун техникани янада пухта эгаллаб олиши лозим эди.
“Ўзбекистон қўриқлари”.
Ҳовлининг ичкариси янада бефайз эди.
Н. Аминов, Суварак.
📌 Демак:
Янада ✅
Яна-да
❌
@oriftolib