Иксми ёки экс?
Математикадаги
x белгисини
экс тарзида талаффуз этиш учраб туради. Талаффуздаги хато баъзан ёзувга ҳам кўчиб ўтиши мумкин. Белги номининг тўғриси –
икс.
Икс сўзи ўзбек тилида икки хил маънони англатади:
1️⃣ Лотин алифбосида охиридан учинчи ҳарф –
x нинг номи.
2️⃣ Математикада: шу ҳарф билан ифодаланган номаълум миқдор.
Икс сўзи математикадан бошқа фанларда ҳам ишлатилади. Масалан, физикада рентген нурлари
икс-нурлар деб ҳам аталади.
Икс сўзининг қизиқ тарихи бор.
Номаълум миқдорни ҳарф билан ифодалашни араб математик олимлари фанга олиб кирган. Улар буни арабча
шай (شيء) –
ҳеч нарса сўзининг бош ҳарфи –
шин (ش) билан ифодалаганлар.
Араб тилидаги асарларни ўз тилига ўгирган испан олимлари шин ҳарфини ёзувда ифодалашда қийналганлар. Чунки испанчада
ш бўлмаган. Шу сабабли унинг ўрнига юнонча
хи ҳарфини олганлар. Кейинчалик бу асарлар испанчадан Европанинг бошқа тилларига таржима қилингач, юнонча
хи лотинча
x га алмаштирилган. Лотинча
x ҳарфи
икс деб номланади. Айнан шу белги ва ном фанда оммалашган.
Ҳарф инглиз тилида
экс деб аталади. Лекин ўзбекчада математика ва бошқа фанларда лотинча ҳарф номи –
икс қўлланади. Амалдаги ўзбек лотин алифбосида эса бу ҳарф
ха деб
номланган.
X белгиси рим рақами сифатида 10 сонини англатади.
@oriftolib