View in Telegram
Байконурми ё Бойқўнғир? Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги Бойқўнғир шаҳри ва космодром номи ўзбекча матнларда ҳам кўпинча русча вариантда Байконур деб ёзилади. Аслида тўғриси – Бойқўнғир. Унинг номи қозоқча-туркийча, демак, уни ўзбекча талаффузда ёзиш керак. Википедия бойқўнғир сўзининг маъносини бой водий деб изоҳлабди. Бойқўнғир космодроми дунёдаги биринчи ва энг катта космодром саналади. 1957 йил 15 майда фойдаланишга топширилган. Умумий майдони 6717 квадрат километр. Маълумотларга кўра, Россия Бойқўнғир мажмуасини 2050 йилгача ижарага олган ва ҳар йили ижара ҳақи тўлайди. 📌 Демак: Бойқўнғир Байконур @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily