View in Telegram
Ўлчам бирликлари қандай ёзилади? 2018 йил 10 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унда ўлчам бирликларининг номи қандай ёзилиши белгилаб берилган. Кўпчилик бу қарордан бехабар ва шу сабаб хатоларга йўл қўяди. Қарорда кўрсатилишича, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишда, ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда ушбу қарор билан тасдиқланган ўлчам бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши қўлланади. Ҳаётда энг кўп дуч келадиган ўлчам бирликларини мисоллар билан тушунтираман: Метр – m, сантимент – cm, дециметр – dm, килограмм – kg, секунд – s, гектар – ha, тонна – t, центнер – q, литр – l, сутка – d, соат – h, минут – min, киловатт-соат – kW·h. Дейлик, сиз 1 соат сўзини қисқартма шаклда бермоқчисиз. Уни 1 с ёки 1 s тарзида ёзсангиз, хатога йўл қўйган бўласиз. Тўғриси – 1 h. Ёки метрни олайлик. 1 метрни кирилча имлода ҳам 1 m шаклида ёзишингиз керак, 1 м деб ёзиш хато. ❗️ Эътибор беринг, сиғим ҳажмининг бирлиги литрни (ҳарфли белгиси lэл) L белгиси билан ҳам ифодалаш мумкин. Давоми: 👉 Қиймат ва белги ўртасида бўш жой қолдирилади 👉 Ҳосила бирликлар: ё қисқартма билан, ё тўлиқ 👉 Оралиқдаги қиймат қандай ифодаланади? 👉 Ахборот миқдори ўлчамлари @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily