“Акс садо”ми ёки “акс-садо”?
Шу бирикма кўп хато ёзилади. Тўғриси –
акс садо. Нега чизиқча билан ёзилмаслиги керак?
Олдин бирикманинг маъносини ўрганиб олайлик:
1️⃣ Товушнинг узоқдаги бирор нарсага, тўсиққа урилиб, ундан қайтиб эшитилиши.
Унинг овози ниҳоят даражада йўғон эди, у тоғ-тошлар орасида гуриллаб, акс садолар билан ёйилди.
М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2️⃣ Кўчма маънода: жавоб садоси, жавоб ҳаракати, ишораси ёки аломати.
Қурувчилар мажлисида кўтарилган бу масала шаҳардаги ҳамма корхоналарда акс садо топди.
А. Мухтор, Опа-сингиллар.
Акс садо қисқача
қайтарилувчи садо дегани. Эътибор берган бўлсангиз, бу бирикма ўртасига чизиқча қўйилмаяпти.
Акс садо ҳам худди шундай.
Акс сўзи сифатловчи ўрнида. Акс садо
қандай садо? сўроғига жавоб бўлади. Бундай ҳолларда икки сўз ўртасига чизиқча қўйилмайди. Одатда жуфт ва такрор сўзлар ораси чизиқча билан ажратилади.
Акс садо эса жуфт сўз ҳам, такрор сўз ҳам эмас.
📌 Демак:
Акс садо ✅
Акс-садо
❌
@oriftolib