View in Telegram
Намоён ва намоянда Бу икки сўз тилимизга форсчадан ўтган. Намоён ўзбек тилида яққол кўриниб турадиган, гавдаланадиган; очиқ-ошкор, равшан кўриниш, кўрсатиш мазмунида қўлланади: намоён бўлмоқ, намоён қилмоқ. Намоянда бирор ижтимоий гуруҳга ёки соҳага мансуб бўлган шахс; вакил маъноларини билдиради: ўзбек адабиёти намояндалари, фан намояндалари. Намоён ва намоянда сўзлари таркибидаги намо(й) форсча намудан – “кўринмоқ” феълининг ҳозирги замон асосидир. Шу асосга -он қўшимчасини қўшиш орқали намоён сўзи ҳосил қилинган. Аслиятда яққол кўриниб турадиган маъносини англатади. Намоянда сўзида эса асосга -анда кўшимчасини қўшиб, форсчада ҳозирги замон сифатдоши ясалган. Бу сўз аслиятда “бирор соҳа ёки ижтимоий гуруҳнинг вакили” маъносини англатади. Икки сўз ҳам ўзбек тилига туб сўз сифатида ўзлашган. Тилимизда улар асос ва қўшимчаларга ажралмайди. 📌 Демак: Намоён, намоянда Намоян, намоёнда @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily