Воҳа ва водий: фарқи нимада?
Воҳа араб тилидан кирган, аслиятда
саҳро ўртасидаги сувли, кўкаламзор жой маъносида. Ўзбек тилида
чўл ва чалачўлларда обод қилинган ерни англатади.
Водий сўзи ҳам араб тилидан кирган, аслиятда
водий; қуриб қолган ўзан; жарлик маъноларини англатади. Ўзбек тилида эса қуйидаги маъноларда ишлатилади:
1️⃣ Дарё бўйлаб чўзилган ёки тоғлар орасидаги кенг текислик.
2️⃣ Умуман, экин экиладиган, обод ер.
3️⃣ Умуман, мамлакат, юртнинг бир бўлаги; диёр.
4️⃣ Кўчма маънода: бирор нарса учун хос бўлган жой, макон.
📌 Ҳудуд номлари билан ишлатганда воҳа ва водийнинг
битта аниқ, кескин фарқи бор: воҳа – чўл ва чалачўл ҳудудда обод қилинган жой, водий эса дарё ёқаси бўйлаб жойлашган ёки тоғлар орасидаги текислик жой:
Зарафшон воҳаси. Хоразм воҳаси. Тошкент воҳаси. Бухоро воҳаси.
Фарғона водийси. Сурхон-Шеробод водийси. Қашқадарё водийси (вилоятдаги водий, Зарафшон тизмасининг жануби-ғарбий тармоқлари оралиғида.). Ҳисор водийси.
Воҳа ва водий тушунчаси вилоят тушунчасидан фарқланади. Воҳа ва водий бир вилоят ҳудудидан катта бўлиши ёки бир вилоят ичида бир неча воҳа ё водий жойлашиши ҳам мумкин. Миллий энциклопедияга кўра, Фарғона водийсида бир нечта катта воҳалар бор.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib