Тўғриламоқ
Изоҳли луғатга кўра, бу сўз ўзбек тилида қуйидаги маъноларда ишлатилади:
1️⃣ Тўғри шаклга ёки ҳолга келтирмоқ, тўғри, адил, тик қилмоқ.
Дарё ўзанини тўғриламоқ. Эгилган ўқни тўғриламоқ.
2️⃣ Хато, нуқсон ва шу кабиларни йўқотмоқ, тузатмоқ.
Имло хатоларини тўғриламоқ. Талаффузни тўғриламоқ. Соатни тўғриламоқ.
3️⃣ Тегишли вазиятга келтирмоқ, тартибга солмоқ, тузатмоқ.
Ёқангни тўғрилаб ол. Сочингни тўғриласанг-чи, тўзиб кетибди-ку.
4️⃣ Бирор томонга қаратмоқ, рўпара қилмоқ; йўналтирмоқ.
Прожекторларни самолётга тўғриламоқ.
5️⃣ Сўзлашув тилида: эпини, иложини қилиб битирмоқ, юзага келтирмоқ, муҳайё қилмоқ; эплаштирмоқ.
Мушкул ишни тўғриламоқ. Бу ҳақда ташвиш қилманг, ўзимиз тўғрилаймиз.
Тўғриламоқ сўзи ва унинг шаклларини ёзишда кўп хато қилинади. Бунинг сабаби, менимча,
тўғриламоқ сўзининг
ўғирламоқ сўзига оҳангдошлиги. Шунга қиёсан
тўғирламоқ шаклида
янглиш ёзилади. Бу хатодан қутулишнинг усули – сўзни ёдда сақлаб қолиш ва ёзаётган пайт
тўғри сўзини хаёлга келтиришдир.
📌 Демак:
Тўғриламоқ, тўғрилади, тўғриланган
✅
Тўғирламоқ, тўғирлади, тўғирланган
❌
@oriftolib