Айирбошламоқ ва айрибошламоқ
Айирбошламоқ сўзи икки хил маънода қўлланади:
1️⃣ Бошма-бошига ёки бошқа бирор шарт билан бирор нарсани алишмоқ, алмашмоқ, алмаштирмоқ.
Сотишга ва айирбошлашга ярайдиган нарсалар ҳам соп бўлди.
П. Турсун, Ўқитувчи.
2️⃣ Янгиламоқ, ўзгартирмоқ.
Ишдан кейин кийимларни айирбошламоқ.
Асосан биринчи маъносида ишлатилади.
Айирбошламоқ сўзи
айрибошламоқ вариантига ҳам эга. Бу вариант имло луғатларига кирган.
Изоҳли луғатда
айрибошламоқ сўзи берилмаган. Лекин
айрибош қилмоқ ибораси
айирбош қилмоқ иборасининг варианти экани кўрсатиб ўтилган.
📌 Демак:
Айирбошламоқ, айрибошламоқ, айирбошлаш,
айрибошлаш ✅
@oriftolib