Атир ва атри
Атир сўзи араб тилидан олинган, аслиятда
хушбўй модда маъносига эга. Ўзбек тилида хушбўй моддаларнинг спиртдаги эритмасидан иборат косметик суюқликни англатади. Ҳозир спирт қўшилмаган атирлар ҳам ишлаб чиқариляпти.
Бу сўзга эгалик қўшимчаси қўшилганда кўпинча бир
и тушади:
Атиргулим, атринг қайга таралади,
Боғ ичида кимлар сени саралади?
Қўшиқдан.
Лекин бу ҳолат ҳамиша ҳам кузатилавермайди:
Бозоров «Ландиш» атиридан юзига, сочига, кителининг ёқасига суртди.
И. Раҳим, Чин муҳаббат.
Хўш, қачон товуш тушади, қачон тушмайди? Бунинг аниқ бир қоидаси йўқ. Лекин ўзимиз учун қоида ясаб олишимиз мумкин. Агар
атир сўзи объектнинг хусусиятини англатса, товуш тушади:
майсаларнинг атри. Атир, яъни хушбўйлик белгиси майсага тегишли. Агар
атир сўзи объектга оид бўлса, унинг хусусиятини билдирмаса, товуш тушмайди:
француз атири, эркаклар атири, аёллар атири. Бунда
атири сўзи тегишлиликни англатяпти.
Француз, эркаклар, аёллар атирнинг эгалари ёки атир уларга хос.
Атир сўзига
-лар қўшимчаси қўшилганда товуш тушиши кузатилмайди.
📌 Демак:
Атир, гул атри, француз атири, атирлари
✅
Атр, гул атири, француз атри, атрлари
❌
@oriftolib