View in Telegram
Яъни: вергул керакми ёки йўқ? Яъни сўзи билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Бу боғловчи гап ёки гап бўлагини унга изоҳ берувчи бошқа сўз ёки жумла билан боғлаш учун ишлатилади. Яъни боғловчиси жумла ичида келганда ундан олдин вергул қўйилади: Мулла Муҳсин Хатиб домла каби пишиқ-пухта, яъни замона ишларига тушунадиган киши эмас. А. Қодирий, Обид кетмон. Яъни сўзи жумла бошида ёки ичида келишидан қатъи назар, ўзидан кейин вергул талаб қилмайди: Замон пўк нарсани тез унутдирар. Яъни турғунликдан ҳаёт ўч олар. М. Шайхзода, Тошкентнома. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily