View in Telegram
Ёқилғи ва ёнилғи Бу икки сўз мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин. Лекин маъно қирралари фарқланади. Ёнилғи ёнадиган суюқ модда, суюқ ёқилғини билдиради. Бензин, керосин, солярка ва шу каби маҳсулотлар ёнилғи саналади. Ёқилғи эса иссиқлик энергияси олиш учун ёқиладиган ашёни англатади. Ёнилғи ўрнида ёқилғи сўзини ишлатиш таҳрир нуқтаи назаридан хато. Дейлик, нон ҳам, шўрва ҳам моҳиятига кўра бир ишни бажаради – қорин тўйғазади. Лекин нонни ичиб бўлмайди, шўрвани эса ичиш мумкин. Шу сингари ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, жамоат транспорти ёқилғисини тежаш каби ибораларда ёқилғи ўрнида ёнилғи сўзини ишлатиш яхшироқ ва тўғрироқдир. Миллий энциклопедия икки тушунча фарқини бундай тушунтирган: “Двигателларда ишлатиладиган ёқилғи, масалан, бензин, керосин, ядро ёқилғиси, реактив ёқилғи ва бошқалар ёнилғи деб аталади”. 📌 Демак, Ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси, бензин ёнилғиси 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily