2024 йилда Намангандаги 310 нафар маҳкум касб-ҳунарга ўргатилди
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда. 2024 йил якунларига кўра, Намангандаги жазо муддатини ўтаётган 310 нафар маҳкумлар ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга ўргатилди.
Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сон Жазони ижро этиш колониясида навбатдаги “Ошпазлик” йўналиши бўйича ўқув курсини тамомлаган маҳкумлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Унда маҳкумлар миллий, уйғур ва хориж таомлари ҳамда турли хил салатлар тайёрлашди. Мусобақа якунларига кўра, ғолиблар аниқланиб, улар рағбатлантириш рўйхатига киритилди. Шунингдек, 1 ойлик курсни тамомлаган 70 нафар маҳкумга сертификатлар топширилди.
Мусобақадан сўнг Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ушбу колониядаги маҳкумлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлашди.
📎батафсил🗣lotin yozuviga o'tish🌐Cайт|🔵Telegram| 🔵Facebook |📷Instagram |🌐Twitter |🎞Youtube